Қайд этилишича, 18 май куни Ўзбекистон бўйлаб барча музейларда Халқаро музейлар куни кенг нишонланади.
Шу куни барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади, ўнлаб байрам дастурлари ва янги кўргазмалар очилиши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.