Мамлакатнинг фақат шимоли-шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Қозоғистон бўйлаб шамол кучайиши, туман тушиши, ғарбда, шимоли-ғарбда, марказда эсаётган қор бўрони, жанубда, жануби-шарқда, ғарбда йўллар музлаши кузатилиши мумкин.
Туркистон вилоятида эрталаб ва кундузи жанубий, ғарбий, тоғли ҳудудларида кучли ёмғир, кундузи Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.