Мамлакат бўйлаб момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шимолий ва марказий ҳудудларда жала, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда.
Кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда туман тушади.
Ёнғин хавфи юқори бўлган ҳудудлар:
- Алмати, Жетису вилоятлари;
- Атирау вилоятининг ғарби;
- Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарби;
- Қизилўрда вилоятининг маркази;
- Жамбил вилоятининг жануби ва маркази;
- Шарқий Қозоғистон вилоятининг жануби;
- Манғистау вилоятининг жануби-ғарби;
- Абай вилоятининг шимоли-ғарби;
- Улитау вилоятининг шарқи ва маркази.
Фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар:
- Туркистон, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари;
- Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби;
- Алмати вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқи;
- Жамбил вилоятининг шимоли, ғарби ва шарқи;
- Атирау вилоятининг жануби ва шарқи;
- Қостанай, Ақтўбе, Қарағанди, Улитау, Абай вилоятларининг жануби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 16 август куни Қозоғистон бўйлаб шамол тезлиги кучайиши ва туман тушиши ҳақида хабар берган эдик.