«Келгуси дам олиш кунлари Қозоғистон ҳудуди «Жанубий» циклони ва унга боғлиқ бўлган атмосфера таъсирида бўлади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ ва ёмғир, шамол ва дўл ёғиши мумкин. 18 июнда ғарбда, 18-19 июнда шимоли-ғарбда кучли ёмғир ёғади, Қозоғистон жанубида эса чанг бўрони кузатилади. Фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди», – дейилади хабарда.
«Қазгидромет» маълумотларига кўра, кундузи ҳаво ҳарорати ғарбда 20 28, шимоли-ғарбда 13 26, шимолда 17 27, республиканинг шимоли-шарқи, шарқ ва марказида ҳақо ҳарорати 30 37 даражагача кўтарилиши мумкин. Жанубий ҳудудларда эса ҳарорат сезиларли даражада ўзгармайди.