Парламент палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги фармойишни Мажилис раиси Ерлан Қошанов имзолади.
«Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 58-моддаси 4-банди 2-кичик бўлимига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси 2022 йил 16 сентябр куни соат 10:00 га Нур-Султан шаҳрида чақирилсин», - дейилади фармойиш матнида.