«Яқин кунларда Қозоғистон ҳудудидан Ғарбий циклони ўтади, у билан ғарбда, сўнгра шимолда ва марказда момақалдироқ, дўл ва шиддатли шамол билан бирга ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг шарқи, жануби ва жануби-шарқида антициклоннинг ўтиши билан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Бутун даврда шимолда, марказда, 11-12 июлда шимоли-ғарбда, 12-13 июлда жанубда, 13 июлда Қозоғистоннинг жануби-шарқида жуда кучли жазирама кутилмоқда, куннинг иккинчи ярмида ҳарорат 43 даражагача иссиқ бўлади», - дейилади хабарда.