Ҳодиса Бангкокнинг Суварнабхуми аэропортида содир бўлган. Икки ҳиндистонлик аёлнинг чамадонларини мунтазам рентген текшируви вақтида шубҳали нарсалар аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари эътиборига тушди.
Юкларни текшириш чоғида 109 та жонивор, жумладан, иккита оқ кирпи, иккита армадилло, 35 та тошбақа, 50 та хамелеон ва 20 та илон топилган.
Аёллар ҳибсга олинди. Улар бир қатор маҳаллий қонунларни бузганликда айбланмоқда.