«Айни пайтда мамлакат агломерацияларида марказий шаҳар ва унга туташ туманлар ўртасида иқтисодий ривожланиш, молиявий ва кадрлар салоҳияти бўйича муайян тенгсизликлар мавжуд. Тенгсизликларнинг пайдо бўлишига ёрдам берадиган асосий омил - йирик шаҳарлар ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли сони назоратсиз ўсишидир. Кейинги 10 йилда Астана шаҳрининг аҳолиси 59 фоизга, Алмати шаҳрининг аҳолиси 37 фоизга, Чимкент шаҳрининг аҳолиси эса 67 фоизга ошди»
, -деди А. Қуантиров.
Шу муносабат билан у ушбу шаҳарларнинг ҳудудлари ҳам сезиларли даражада кўпайганини эслатди.
«Астана пойтахт бўлганидан сўнг ер майдони сўнгги ўн йилда 3 баробар, Алмати шаҳри майдони 2,5 баробар, Чимкент майдони эса 3,5 баробар ўсди»
, - деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов