1 йилда Ўзбекистонда қарийб 3,5 млн тонна мева ва резаворлар етиштирилган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилда республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3 479 624 тонна мева ва резаворлар етиштирилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилининг мос даврига нисбатан 6,4 % га ўсди.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган мева ва резаворлар ҳажми:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 79 975 тонна
  • Андижон вилояти – 751 887 тонна
  • Бухоро вилояти – 312 996 тонна
  • Жиззах вилояти – 111 228 тонна
  • Қашқадарё вилояти – 215 248 тонна
  • Навоий вилояти – 114 021 тонна
  • Наманган вилояти – 416 146 тонна
  • Самарқанд вилояти – 408 356 тонна
  • Сурхондарё вилояти – 194 837 тонна
  • Сирдарё вилояти – 51 577 тонна
  • Тошкент вилояти – 159 493 тонна
  • Фарғона вилояти – 472 969 тонна
  • Хоразм вилояти – 189 940 тонна
  • Тошкент шаҳри – 951 тонна

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 983 039 тонна узум етиштирилган.