“Молия вазирлиги 2026 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорларга ёрдам бериш учун “Халқ бухгалтери” акциясини бошлайди. Жорий йилнинг 19 декабрда бухгалтерлар ассоциацияси билан учрашувда бизнинг ташаббусимиз қўллаб-қувватланди”, — деди Мади Такиев.
Акция расмий ресурслар орқали онлайн маслаҳатлашувларни кўзда тутади. Бунинг учун махсус Telegram канали яратилади. Вебинарлар ҳам офлайн ва онлайн форматларда ўтказилади.
“Акцияга профессионал бухгалтерлар ва аудиторлар, профессионал бухгалтерлар уюшмалари вакиллари ва ҳудудий давлат даромадлари органлари мутахассислари жалб қилинади. Акция йилнинг биринчи ярмида ўтказилади”, — деди Молия вазири.
Эслатиб ўтамиз, бугунги Ҳукумат йиғилишида микро ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинмоқда.