Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги Фармойишни Мажилис раиси Ерлан Қошанов имзолади.
«Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 58-моддаси 4-банди 2) кичик бандига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси 2022 йил 1 сентябр соат 11.00 да Нур-Султан шаҳрида чақирилсин», - дейилади фармойиш матнида.