Биринчи рейс Манғистау станциясида жамоатчилик томонидан тантанали равишда кутиб олинди.
“Қарағанди-Жезқазған” йўналиши Манғистаугача узайтирилди ва энди “Қарағанди-Манғистау” йўналиши сифатида мавжуд.
- Йўл юриш вақти — тахминан 41 соат.
- Келиш вақти: тоқ кунлари 12:08
- Жўнаш вақти: 14:34
Чипта нархи:
- Купе — 22 123 тенге
- Плацкарт — 14 467 тенге
Янги йўналиш туризмни ривожлантириш, шунингдек, минтақалараро бизнес ва меҳнат алоқаларини мустаҳкамлаш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астана-Талдиқўрған йўналиши бўйича тўғридан-тўғри поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида ёзган эдик.