1-3 октябрь кунлари Қозоғистонда ёмғир, қор аралаш ёмғир ва совуқ ҳаво кутилади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 1-3 октябрь кунлари ёмғир, қор аралаш ёмғир ёғиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда. Мамлакатнинг ғарби ва шимоли-ғарбида ҳарорат пасаяди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Фото: pixabay.com

Мамлакат ғарбида кечаси ҳарорат -1-6°С гача, кундузи эса 3 8°С гача пасаяди. Шимоли-ғарбий ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 15 25°С дан 5 15°С гача тушиши кутилмоқда.

Қозоғистоннинг шимолида, шарқида ва марказида асосий ҳарорат 13 23°С атрофида бўлади. Жануб ва жануби-шарқда эса 20 25°С гача кўтарилади. Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати 10 15°С гача пасаяди.