Семейда шаҳар кунига 20 метрли торт пиширилди

Семейда шаҳар куни нишонланмоқда. Вилоят марказида турли тадбирлар: кўнгилочар дастурлар, кўргазмалар, байрам концертлари ва спорт мусобақалари ташкил этилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Фото: Семей шаҳар ҳокимлиги

Тадбирда табрик сўзи билан чиққан шаҳар ҳокими Нурбол Нурсағатов алоҳида эҳтиёжли фарзандлар тарбиялаётган ота-оналарга ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Алоҳида эҳтиёжли болани тарбиялаш катта иш ва катта масъулиятдир. Биз, ўз навбатида, болаларнинг жамиятда қулай яшаши, мослашиши ва ижтимоийлашуви учун шароит яратамиз”, - деди Нурбол Нурсағатов.

Фото: Семей шаҳар ҳокимлиги

Тадбир давомида инклюзив дастур асосида тўрт йўналиш: чизмачилик ва рангтасвир, қоғоздан моделлаштириш, декоратив санъат ва гулчилик бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Фото: Семей шаҳар ҳокимлиги

Шаҳар таълим бўлими ташаббуси билан таълим муассасалари томонидан ташкил этилган кўргазма намойиш этилди.

 

Фуқаролар тарихий бинолар макетлари, миллий нақшлар акс эттирилган ҳунармандчилик буюмларини томоша қилди.