Зульфия Габидуллина Париж-2024 Паралимпия ўйинларига йўлланма олди

Зульфия Габидуллина
Фото: Зульфия Габидуллинанинг шахсий архивидан

ASTANA. Kazinform – Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони Зульфия Габидуллина Париж-2024 XVII Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Зульфия Габидуллина мамлакат тарихида 4-марта Паралимпия ўйинларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Бу мамлакатнинг Паралимпия ўйинларига 14-лицензияси ҳисобланади.

Бунгача пара пауэрлифтинг бўйича Давид Дегтярев, пара енгил атлетика бўйича Дастан Муқашбеков, ўтириб волейбол ўйнаш бўйича миллий терма жамоа, пара ўқ отиш бўйича Еркин Ғаббасов, пара сузиш бўйича учта ўйлланма, пара таэквондодан Нурлан Домбаев, Камиля Досмалова, Нишан Ўмирали ва пара каноэдан Спатай Бибарйс ва Жанил Балтаба, пара стол теннисидан Али Махулбеков ўйлланма олган эди.

Эслатиб ўтамиз, XVII ёзги Паралимпия ўйинлари Парижда 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтади. Мусобақа спортнинг 23 тури бўйича ташкил этилади. Лицензиялаш мусобақалари ҳали ҳам давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram