Зилзила оқибатида 156 минг бино вайрон бўлди - Туркия элчиси

None
ASTANА. Кazinform – Бугунги кунга қадар зилзила оқибатида вайрон бўлган ва қулаш арафасида турган 156 мингта бино аниқланган. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уфук Экиджи элчихонада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Туркияда биноларга етказилган зарарни аниқлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунга қадар 1 миллион 188 мингга яқин иншоот ўрганилди. Улар орасида 156 мингта бино вайрон бўлган ёки қулаш хавфи остида», — деди элчи.

Эслатиб ўтамиз, у қозоғистонликлар Туркия халқига ёрдам сифатида 5 миллион доллар йиғишганини ҳам айтган эди. Уфук Экиджи Ҳукуматга ва барча фуқароларга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Қаҳраманмарашда 7 баллдан кучли икки марта зилзила содир бўлган эди. Зилзилалар мамлакатнинг 10 та провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Қозоғистонликлар зилзиладан жабр кўрган Туркия халқига ёрдам бериш учун 5 миллион доллар йиғишди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар