11:02, 30 Июль 2023 | GMT +5
Зилзила Алматидан 316 км узоқликда содир бўлди
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмик станциялар тармоғи 30 июль куни Алмати вақти билан соат 02:58 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.

«Зилзиланинг эпицентри Алмати шаҳридан 316 километр жануби-ғарбда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Энергия тоифаси - 11.2. MPV магнитудаси - 4,8. Зилзила ўчоғининг координаталари - 41,39° ш.к.73,96° ш.у. Унинг чуқурлиги 15 километрни ташкил этади. МSK-64 бўйича сезилувчанлиги ҳақида маълумот йўқ», - дейилади хабарда.