ЖССТ: SARS-CоV-2 нинг ҳайвонлар орасида тарқалиши янги штаммнинг пайдо бўлиш хавфини туғдиради

None
None
GENEVA.Кazinform – SARS-CоV-2 вирусининг ҳайвонлар орасида тарқалиши одамлар учун хавф туғдирувчи янги коронавирус штаммининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун дунё мамлакатлари ушбу инфекциянинг одамдан ҳайвонларга юқиш хавфини камайтиришга ҳаракат қилишлари керак. Бу ҳақда Kazinform Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар беради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ва Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти душанба куни дунё ҳамжамиятига шундай мурожаат билан чиқди.

Женевада эълон қилинган қўшма баёнотда улар коронавируснинг янги версиясининг пайдо бўлишини камайтириш ва ундан ҳимоя қилиш учун тегишли чоралар кўришга чақирдилар.

Ҳар учала ташкилот SARS-CоV-2 нинг табиатда тарқалиши ҳайвонларда янги коронавируснинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Мавжуд маълумотларга кўра, улар АҚШдаги оқ думли буғуларнинг учдан бир қисми SARS-CоV-2 билан касалланганлигини эслашади. Бунга одамлар айбдор бўлиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram