ЖССТ: Коронавируснинг «дельта» версияси 132 мамлакатда аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Аданом Гебрейесуснинг айтишича, инсоният COVID-19 туфайли ҳақиқий хавфли даврни бошдан кечирмоқда, дея хабар беради Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб.

Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш касалликка қарши курашда олдинга силжишга ёрдам берди, аммо ғалаба ҳали узоқ.

Дунё бўйлаб SARS-CоV-2 инфекциясига чалинганларнинг умумий сони 200 миллиондан ошди, аммо амалда бу кўрсаткич анча юқори. Коронавируснинг «дельта» версияси 132 мамлакатда топилган. Гебрейесуснинг таъкидлашича, қашшоқ мамлакатларда эмлашга катта эҳтиёж бўлган вакциналар жуда танқис.

Жанубий Кореяда ҳали қаттиқ карантин бекор қилинмаган. Ҳукумат коронавирус инфекциясининг кўп тарқалиши туфайли кетма-кет уч кун давомида 1 700 дан ортиқ ҳолатни қайд этди ва жиддий чекловлар яна икки ҳафта давом этади. Бу соат 18:00 дан кейин икки кишидан ортиқ гуруҳ йиғилишларини тақиқлаш деганидир. Мазкур чоралар биринчи навбатда ресторанларга тегишли. Мутахассислар COVID-19 нинг ўсишини SARS-CоV-2 «дельта» штаммининг тез тарқалиши билан боғлайдилар. Жанубий Кореяда пандемия бошланганидан бери 207 406 та коронавирус ташувчиси аниқланди.

COVID-19 Туманли Албионга «ҳужум қилмоқда». Буюк Британияда 30 215 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди ва 86 киши вафот этди. Ҳаммаси бўлиб, касалланганлар сони 5 982 581 га етди, касаллик туфайли вафот этганлар сони 130 086 кишини ташкил этди. Июл ойида мамлакатда бир қатор карантин чекловлари олиб ташланди, натижада инфекцияга чалинганлар кўпайди.

«Британия жамаоат саломатлигини сақлаш» муассасаси маълумотларига кўра, касалхонага ётиш 85 ва ундан катта ёшдагилар орасида кўп кузатилмоқда. Буюк Британия катта ёшдаги аҳолисининг 88 фоиздан кўпроғи COVID-19 нинг биринчи компоненти биланэмланди ва 73 фоизи тўлиқ эмлаш курсидан ўтди.


Сўнгги хабарлар
telegram