ЖССТ: Дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 90 мингдан ошди

JENEVA. Kyodo News - Kazinform - Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 90 мингдан ошди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус сешанба куни маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Kyodo Newsга таяниб.
None
None

«Ҳозирги кунда дунёда COVID-19 вирусининг 90 893 ҳолати ва ундан 3110 та ўлим ҳолатлари қайд этилган», - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори брифингда.

Сўнгги 48 соат ичида Хитойдан ташқарида қайд этилган 1884 ҳолатларнинг саксон фоизи уч мамлакатда: Эрон, Италия ва Жанубий Кореяда.

ЖССТ раҳбари, шунингдек, жорий йилнинг январ ойи охирида Хитойда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар сонининг ўсиш суръати энг паст бўлганини айтди.

Душанба куни Гебрейесус Эрон, Италия, Япония ва Жанубий Кореядаги ҳалокатли COVID-19 вируси инфекциясининг авжига чиқаётгани таъкидлаб, ушбу мамлакатлардаги эпидемияни «енг катта муаммо» деб атади.

Муаллиф: Раушан Қонирбаева

Сўнгги хабарлар