Жорий йилда Жанаўзен шаҳрида янги газни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланади

None
ASTANA. Kazinform – Чимкент нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватини йилига 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати раҳбари Алихан Смаилов мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Алихан Смаилов углеводород хомашёси ресурс базаси ва уни қайта ишлаш учун ишлаб чиқариш қувватларини ошириш чора-тадбирлари кўрилаётганини таъкидлади.

«Ички бозорда ёнилғи-мойлаш материаллари тақчиллигини бартараф этиш мақсадида Чимкент нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватини йилига 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннага ошириш режалаштирилган. Заводни хомашё билан таъминлаш мақсадида Атирау-Кенгқияқ ва Кенгқияқ-Қумкўл нефть қувурларини кенгайтириш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган», – деди Бош вазир.

Унга кўра, жорий йилда Жанаўзен шаҳрида умумий қуввати 900 миллион куб метр бўлган янги газни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланади. Умуман олганда, газ соҳасида йилига 4 миллиард куб метргача газ олиш имконини берувчи қонунчилик нормалари қабул қилинди.

Шунингдек, Ҳукумат раҳбари нефть-кимё соҳасида йилига 319 минг тонна бутадиен ва бошқа тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берувчи лойиҳа амалга оширилаётганини эслатди. Шу билан бирга, айни пайтда йилига 1,2 миллион тонна полиэтилен ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб бориляпти. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 8,7 миллиард долларни ташкил этади.

Фото: pererabotka.gazprom.ru

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram