Жорий йилда маиший зўравонлик содир этган 4,5 мингга яқин ўзбекистонлик жавобгарликка тортилди

Маиший зўравонлик
Фото: Pixabay

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида маиший зўравонлик содир этган 4477 нафар шахс маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилди, дея хабар беради Кazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг маиший зўравонлик моддаси бўйича 4343 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Уларнинг 2344 нафари жаримага тортилган, 1999 нафари маъмурий қамоққа олинган.

Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (Оилавий\маиший зўравонлик такроран ёки оғирроқ содир этиш) билан 134 нафар шахс судланган. Уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 83 нафарига эса бошқа турдаги жазо тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, юқорида қайд этилган моддалар Ўзбекистон қонунчилигига 2023 йил апрель ойида киритилган. Ўтган йили ушбу моддалар бўйича 9131 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

Сўнгги хабарлар