Жорий йилда Қозоғистонда газ истеъмоли 20 млрд куб метрга етади
«Йил сайин бутун дунёда экологик тоза энергия ресурсларига, биринчи навбатда, газга талаб ортиб бормоқда. Демографик ўсиш, саноат объектларининг йиллик фойдаланишга топширилиши ва хусусий секторни газлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, бу муаммо Қозоғистонда ҳам жуда долзарбдир. 2020 йилда газ истеъмоли ҳажми қарийб 17 млрд куб метр бўлса, 2022 йил охирига келиб бу кўрсаткич 19 млрд куб метрни, жорий йилда эса 20 млрд куб метрни ташкил этиши кутилмоқда», — деди у Ҳукумат мажлисида.
Шу билан бирга, Алихан Смаилов ҚР давлат раҳбари томонидан мамлакатни газлаштиришни 60 фоиз даражасига етказиш вазифаси қўйилганини эслатди.
«Жами 1800 дан ортиқ аҳоли пунктлари газ билан таъминланиши керак. 11,8 миллиондан ортиқ қозоғистонликлар газдан фойдаланиши керак. Энергетика вазирлиги, ҚазМұнайГаз ва QazaqGaz компаниялари ва ҳокимлар бу вазифани тўлиқ бажариши керак», — деди Бош вазир.
Фото: primeminister.kz
Муаллиф: Марлан Жиембай