Жорий йилда Қозоғистонда 24 миллион тонна ғалла ўриб олинади

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда прогнозга кўра, 24 миллион тонна ғалла ўриб олинади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров маълум қилди.

Қазақстанда 11,6 млн тонна астық жиналды
Фото: АШМ

“Айни пайтда республика бўйлаб оммавий йиғим-терим кампанияси давом этяпти. Жанубий ҳудудларда эса деярли тугалланган. Ҳукумат томонидан имтиёзли молиялаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, ҳамда қулай об-ҳаво шароити туфайли вегетация муваффақиятли ўтди. Умумий йиғим-терим майдони 23,6 миллион гектарни ташкил этади. Шундан 16 миллион гектардан ортиғи ғалла ва дуккакли экинлар билан қопланган. Ўрим-йиғим ўз вақтида бошланди ва ўтган йилга нисбатан жадал олиб бориляпти”, - деди вазир.

Унга кўра, бугунги кунда республикада жами ўрим майдонининг 63,7 фоизи йиғиб олинди. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 15,2 центнерни ташкил этди. 15,5 миллион тонна ғалла жамғарилди.

“Ҳокимлик маълумотларига кўра, ғалла прогнози 24 миллион тонна даражасида бўлиши кутиляпти. Бу ички бозорнинг озиқ-овқат, ем-хашак, уруғликка бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш ва экспорт ҳажмини сақлаб қолиш имконини беради. Шу билан бирга, донни денгиз портларига экспорт қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия муддатини узайтириш донни янги бозорларга олиб чиқишга хизмат қилади”, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, 700 минг тонна ёғли экинлар йиғиб олинган. Жорий йилда 4 миллион тоннага яқин ёғли ўсимликлар йиғиб олиниши кутиляпти. Бу рекорд ҳажм бўлади.

“Бундан ташқари, 1,8 миллион тонна картошка, 2,9 миллион тонна сабзавот, 2,2 миллион тонна боғ маҳсулотлари етиштирилди. Фермерларнинг узлуксиз ишлаши учун улар 139 минг трактор, 31 минг ғалла ўриш комбайн, 17 минг ўроқ, шунингдек, 130 мингдан ортиқ бошқа техника билан таъминланган. Улар орасида 4 мингдан ортиқ юқори технологияли Жон Дир ва КЛААС комбайнлари бор”, – дейди Аидарбек Сапаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар