Жонни Деппнинг 3,6 миллион долларга сотиб олган хусусий ороли ҳақида қизиқарли фактлар
ASTANА. Кazinform — Голливуд актёри Жонни Депп 2004 йилда "Кариб денгизи қароқчилари" фильмини суратга олиш жараёнида Багам оролларидан 3,6 миллион долларга хусуссий орол сотиб олган. Бу ҳақда The Times of India хабар берди.
Жонни Деппнинг Багама оролларидаги хусусий ороли ҳақидаги қизиқарли факт яна эътиборни тортди.
Актёр Багама оролларидаги Little Hall's Pond Cay оролини 3,6 миллион долларга сотиб олди. Оролнинг майдони тахминан 45 акрни ташкил этади ва Эксума архипелагида жойлашган.
Депп "Кариб денгизи қароқчилари" фильмини суратга олиш жараёнида оролга ташриф буюрган. Кейинчалик актёр оролнинг табиати ва осойишталигига дарҳол ошиқ бўлганини айтди.
Оролда бир нечта хусусий пляжлар мавжуд. Депп уларнинг баъзиларига яқин одамлари шарафига ном берган. Улар орасида фарзандларига Лили-Роуз ва Жек, актёр Марлон Брандо ва ёзувчи Хантер С. Томпсон исмлари бор.
The Times of India нашрининг ёзишича, оролдаги бинолар экологик тоза ускуналар, жумладан, қуёш энергияси тизимлари билан жиҳозланган.
Эслатиб ўтамиз, “Кариб денгизи қароқчилари” актёри акула ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.