Жо Байден Мексика билан чегарада девор қуришга рухсат берди

АҚШ
Фото: tass.ru

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Мексикадан ноқонуний иммиграция оқимини тўхтатиш учун Техас жанубида қарийб 30 км узунликдаги чегара деворини қуришга рухсат берди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Байден лавозимга киришгач, Дональд Трамп даврида бошланган чегара девори қурилишини деярли дарҳол тўхтатди.

Бу унинг сайловолди кампаниясининг асосий нуқталаридан бири эди - у "менинг маъмуриятим остида бир метр ҳам девор қурилмайди", деб ваъда берган эди. 2021 йил 20 январдаги қурилишни тўхтатиш тўғрисидаги баёнотда “бутун жанубий чегарани қамраб олган улкан девор қуриш жиддий сиёсат қарори эмас”, дейилган.

Аммо чоршанба куни Байден маъмурияти қурилишни давом эттиришга рухсат бериш учун жанубий Техасдаги 26 федерал қонунни тўхтатиб қўйганини эълон қилди. Бу Байден ўзидан олдинги президент томонидан кенг қўлланилган ижро ҳокимияти ваколатларидан биринчи марта фойдаланган.

Ички хавфсизлик департаменти тегишли эълонни АҚШ Федерал реестрига жойлаштирди.

Департамент томонидан тўхтатилган федерал қонунлар орасида Тоза ҳаво тўғрисидаги қонун, Хавфсиз ичимлик суви тўғрисидаги қонун ва Йўқолиб бораётган турлар тўғрисидаги қонун мавжуд. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузиш билан боғлиқ узоқ муддатли текширувлар ва суд жараёнларининг олдини олади.

-Лойиҳадаги ҳудудларда Қўшма Штатларга ноқонуний киришнинг олдини олиш учун АҚШ чегараси яқинида жисмоний тўсиқлар ва йўллар қуриш жуда муҳим ва зудлик билан зарур, - деди Миллий хавфсизлик котиби Алехандро Майоркас.

Ҳукумат маълумотларига кўра, жорий молиявий йилда Рио Гранде водийсининг 21 округи секторида 245 мингга яқин ноқонуний чегарани кесиб ўтиш ҳолатлари рўй берган.

-Конгресс 2019 молия йилида Рио-Гранде водийсидаги чегара тўсиғини қуриш учун маблағ ажратди ва департамент бу маблағларни ўз мақсадлари учун ишлатиши шарт, — дейилади АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати баёнотида. — Хизмат мамлакатнинг маданий ва табиий бойликларини ҳимоя қилишга содиқ қолади ва ушбу имтиёз билан қамраб олинган лойиҳага соғлом экологик амалиётларни қўллайди.

Сўнгги хабарлар