Жисмоний шахс «Қозоғистон халқига» жамғармасига 22,3 миллиард тенге ўтказди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг биринчи ярмида «Қозоғистон халқига» жамғармаси умумий қиймати 55 миллиард тенге бўлган 12 та хайрия дастури ва лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда фонд Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида жамғарма ижроия органи – бошқарув кенгаши томонидан 31 та йиғилиш ўтказилиб, унда жами 3466 нафар жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилган. 2022 йилда бўлгани каби, кўпчилик мурожаат этувчилар жамғарманинг соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида мавжуд дастур ва лойиҳалари доирасида ёрдам сўраган.

Олти ойда жамғармага 23,4 миллиард тенге, жумладан, жисмоний шахс В. В. Анисимовдан 22,3 миллиард тенге, 1,05 миллиард тенге «Сатти Жулдиз» АЖдан, 12,2 миллион тенге жисмоний шахслардан келган. Жамғарма томонидан 24,6 миллиард тенге миқдорида хайрия ёрдами кўрсатилган.

Сўнгги хабарлар
telegram