Жибек Қуламбаева Тунисдаги мусобақада ғолиб бўлди

Теннис
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик теннисчи Жибек Қуламбаева Монастир (Тунис) ITF W25 турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик теннисчи хитойлик Гао Синьюй билан биргаликда финалда Алена Фалей (Беларусь) ва Полина Яценко (Россия) билан куч синашди.

Дастлабки ўйинда Қозоғистон-Хитой дуэти рақибларига бирорта ҳам гейм бермади – 6:0.

Иккинчи сетда Беларусь-Россия жуфтлиги ғалаба қозонди - 6:2.

Супер тай-брейкда Ж.Қуламбаева ва Г. Синьюй ғалаба қозонди – 10:7.

Шу тариқа, Жибек жуфтлик баҳсларида навбатдаги чемпионликни қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар