Жибек Қуламбаева Шимолий Македониядаги турнирда ғолиб чиқди

Қозоғистонлик теннисчи Жибек Қуламбаева Скопье (Шимолий Македония) ITF W40 турнирининг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жибек  Қуламбаева Шимолий Македониядаги турнирда ғолиб чиқди
Фото: ktf.kz

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган Ж. Қуламбаева литвалик Юстина Микульските билан биргаликда финалда япониялик Рина Сайго – Юкина Сайго билан бош соврин учун баҳслашди.

Учрашувда Қозоғистон-Литва жуфтлиги 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, шоҳсупага кўтарилди.

Шу тариқа, Жибек Қуламбаева қаторасига учинчи бор ITF мусобақаси ғолибига айланди. Бунгача у Рим ва Прагада чемпион бўлган эди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ