Жибек Қуламбаева Прага турнирининг финалига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева жуфтлик басҳларида Чехия пойтахти Прага шаҳрида ITF турнирининг финал босқичига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи Польша вакили Мартина Кубка билан биргаликда чорак финалда руминиялик Кристина-Андреа Миту ва украиналик Валерия Страховани 4:6, 7:5, 10:8 ҳисобида мағлуб этди.

Қозоғистон-Польша жуфтлиги ярим финалда мусобақанинг 4-ракеткаси руминиялик Ирина Барэ – грузиялик Екатерина Горгодзени 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ж.Қуламбаева – М.Кубка финалда ўйиннинг 1-ракеткалари италияликлар Ангелика Морателли – Камилла Росателло билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Бунгача 23 ёшли Жибек Қуламбаева беларуслик Юлия Готовко билан биргаликда Римда бўлиб ўтган ана шундай мусобақа ғолибига айланганди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram