Жетису вилоятида Сиверс олма дарахтининг гуллашига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади

TALDYQORǴAN. Kazinform – Жетису вилоятида 2026 йил 2 майда Сиверс олма олма дарахтининг гуллашига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади. Тадбир Жетису Олатовининг этагидаги "Жунгар Алатау давлат миллий табиий боғи" ҳудудида бўлиб ўтади.

Жетісу облысында Сиверс алма ағашының гүлдеуіне арналған фестиваль өтеді
Фото: Туризм және спорт министрлігі

Ушбу фестивал Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган 2026 йилги туристик тадбирлар тақвимига киритилган. Унинг мақсади - тадбир туризмини ривожлантириш ва мамлакатнинг маданий қиёфасини мустаҳкамлашдир.

Сиверс олма дарахти бугунги кунда етиштириладиган олма навларининг асл манбаи ҳисобланади. Гуллаш даврида тоғ ёнбағирлари оқ-пушти рангларга бўялган бўлиб, ноёб ландшафт яратади. Бу экологик туризмни ривожлантириш учун қулай шароит яратади.

Фестиваль дастурига қуйидаги тадбирлар киради:

  • гуллаган олма боғларининг панорамик манзаралари;
  • пленэр форматидаги тасвирий санъат танлови;
  • хедлайнерлар иштирокида маданий-кўнгилочар дастур;
  • миллий спорт ўйинлари;
  • ҳунармандлар ярмаркаси ва маҳорат дарслари.

Фестиваль Жетису ҳудудининг табиий ва маданий меросини кенг тарғиб қилишга, шунингдек унинг туристик жозибадорлигини миллий ва халқаро даражада оширишга қаратилган.