Жазоир президенти янги ҳукумат таркибини тасдиқлади
ASTANА. Кazinform — Бош вазир Сифи Гриб бошчилигидаги вазирлар кабинетига 10 та янги вазир қўшилди, деб хабар беради ТАСС.

Жазоир президенти Абдулмажид Теббун мамлакатнинг янги вазирлар кабинетини тасдиқлади. Давлат раҳбарининг расмий вакилига кўра, бош вазир Сифи Гриб бошчилигидаги вазирлар кабинетига 10 нафар янги вазир қўшилган.
— Якшанба куни президент Абдулмажид Теббун бош вазир Сифи Гриб бошчилигидаги янги ҳукумат аъзоларини тайинлади, — дейилади Жазоир матбуот хизмати агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотда.
14 сентябрь куни агентлик хабар беришича, Теббун бош вазир вазифасини бажарувчи Грибга янги ҳукуматни шакллантириш вазифасини топширган ва уни тўлиқ бош вазир лавозимига тайинлаган. Эълон қилинган рўйхатга кўра, янги ҳукумат таркибига 10 та вазир киритилган.
Саноат вазири лавозимида ишлаб келган Гриб 28 август куни бу лавозимда Нодир Арабий ўрнига мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Жазоир Президенти ва унинг ватандошларини Мустақиллик куни билан табриклаган эди.