ЖАР Парламенти Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор

ASTANА. Кazinform - Жанубий Африка Республикаси қонун чиқарувчи пойтахти Кейптаун шаҳрида Қозоғистон Элчиси Еркин Ахинжанов Жанубий Африка Республикаси Провинциялари Миллий Кенгаши (юқори палата) раиси Рефилве Мцвени-Ципане ва ЖАР Миллий Ассамблеяси(қуйи палата) спикери Анжела Токозиле Дидиза билан учрашди.

ЖАР Парламенти Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор
Фото: ҚР ТИВ

Учрашувлар чоғида Элчи ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилаётган асосий ислоҳотлар ва ташаббуслар ҳақида батафсил ахборот берди.

Қозоғистон дипломати Қозоғистоннинг Жанубий Африка Республикаси билан иқтисодиёт, савдо ва таълим каби бир қатор муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагини қайд этди, шунингдек, барқарор ҳамкорликни таъминлаш учун шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни таклиф қилди.

Ўз навбатида, Жанубий Африка Парламенти палаталари раҳбарлари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Икки давлат ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжудлиги, бунинг натижасида ўзаро манфаатли шериклик учун янги имкониятлар яратилишига ишонч билдирди.

Учрашувлар натижасида томонлар икки томонлама парламентлараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар