Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 7 513 кишига етди
Жанубий кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг (KCDC) маълумотларига кўра, ўтган йили Хитойда пайдо бўлган респираторли вирусдан 54 киши вафот этган. Ўлим ҳолатларининг аксарияти сурункали касалликка чалинган кекса беморларда кузатилмоқда.
Тасдиқланган ҳолатларнинг 63 фоизга яқини 2,5 миллион аҳолига эга мамлакатнинг тўртинчи йирик шаҳри бўлган Тэгу шаҳридаги Синчхонджи (Shincheonji) диний сектаси филиали билан боғлиқ.
Сўнгги пайтларда янги ҳолатлар аниқланиш суръати секинлашмоқда. Соғлиқни сақлаш муассасалари Синчхонджи (Shincheonji) сектасининг 210 000 вакилини текшириб бўлган.
Расмийларнинг айтишича, улар ҳали ҳам вирус тарқалишидан хавотирда.
Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг (KCDC) маълумотларига кўра, аниқланган 131 янги ҳолатдан 92 таси кеча Тэгу шаҳрида, 10 таси Шимолий Кёнсандо провинциясида бўлган. Тэгуда касаллар умумий сони 5 663, Шимолий Кёнсандода 1 117 киши.
Шунингдек, Сеулда 11 та янги ҳолатлар қайд этилган.