Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 6 мингдан ошиб кетди
Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг маълумотларига кўра, ўтган йил охирида Хитойда пайдо бўлган респиратор вируси туфайли 42 киши, асосан сурункали касалликлари бўлган кекса беморлар вафот этган.
Тасдиқланган ҳолатларнинг қарийб 60 фоизи 2,5 миллион аҳолига эга, мамлакатдаги тўртинчи йирик шаҳар бўлган Тэгу шаҳридаги Синчхонджи (Shincheonji) диний сектаси билан боғлиқ.
Расмийлар вирусни шаҳарда жуда кўп тарқалишидан хавотирда. Тиббий муассасалар Тэгу шаҳрида оддий фуқароларни текширишни бошладилар.
Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази хабарига кўра, пайшанба куни аниқланган 518 янги ҳолатнинг 367 таси Тэгу шаҳрида, 123 таси қўшни Шимолий Кёнсандо вилоятида қайд этилган.
Сеулда яна иккита янги ҳолат ҳақида хабар берилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 100 мамлакат ва ҳудудлар коронавирус тарқалиши туфайли, Жанубий Корея фуқаролари учун кириш чекловларини жорий этиш, кучайтириш ёки карантин режимини кучайтиришни режалаштирмоқда.