Жанубий Кореяда бошланғич синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисини калтаклади

None
Фото: Yonhap
PUSAN. Кazinform - Жанубий-шарқий порт шаҳри бўлган Пусанда бошланғич синф ўқувчиси ўқитувчига ҳужум қилди, деб таълим соҳаси ходимлари яқинда содир бўлган яна иккита шунга ўхшаш ҳодисадан сўнг маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Расмийларга кўра, Пусан ​​бошланғич мактабининг 3-синф ўқувчиси дарс вақтида ўқитувчининг юзига мушт туширган ва тепган.

Ҳужум ўқитувчи ўқувчидан мусиқа дарсидан сўнг чолғу асбобларини олиб қўяётган вақтда бирор нарса қилишдан тийилишни сўраганида содир бўлган.

Ҳужумчи ўқитувчини бир неча марта урган, қолган ўқувчилар эса буни кузатган. Зўравон ўқувчи бошқа ўқитувчилар чақирилгандан кейингина ўқитувчидан узоқлаштирилди. Ўқитувчи кўкраги ва танасининг бошқа қисмларидан жароҳат олган. У уч ҳафта ичида даволаниши керак - ҳозир касаллик таътилида.

Бироқ ўқитувчи қаттиқ оғриётганига қарамай, мактаб маъмуриятидан ўқувчини жазоламасликни сўрагани хабар қилинган.

Аввалроқ Сеул ва ғарбий порт шаҳри Янчхонда ўқувчиларнинг бошланғич мактаб ўқитувчиларига ҳужум қилган яна иккита ҳодисаси ҳақида хабар берилган эди, бу эса ўқитувчилар ҳуқуқларининг жиддий поймол этилиши бўйича жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.

30 июнь куни Сеул ғарбидаги Янчхон шаҳридаги бошланғич синф ўқитувчиси синфда 6-синф ўқувчиси томонидан қаттиқ калтакланган эди.

Инчхонда 23 июнь куни бошланғич синф ўқитувчиси ўз синфида ўқувчи қиз томонидан ҳужумга учраган, шундан сўнг у касалхонага ётқизилган.

Сўнгги хабарлар