Жанубий Корея аҳолиси сони илк бор озайди

None
None
SEOUL. YONHAP-Кazinform – Жанубий Корея аҳолисининг умумий сони жорий йилда биринчи марта камайди, дея хабар бермоқда Kazinform Yonhapга таяниб.

Корея статистикасининг сўнгги прогнозига кўра, мамлакат аҳолисининг умумий сони ўтган йили 51,84 миллион кишига етган бўлса, жорий йилда 51,75 миллионга камайган.

Aгентликнинг сўнгги маълумотлари унинг 2018 йилда Жанубий Корея аҳолисининг 2029 йилда қисқара бошлайди, деган аввалги ҳисоб-китобларидан анча ёмонроқдир.

Одатда, аҳолининг умумий сони туғилганлар ва ўлимлар асосида ҳисобланади.

Мавжуд вазият шуни кўрсатадики, мамлакат аҳолисининг умумий сони 2030 йилда тахминан 51,2 миллионга, 2070 йилда эса 37,7 миллионга камайиши мумкин.

Охирги прогнозга кўра, Жанубий Кореянинг демографик муаммолари туғиш пасайганлиги ва тез қариш сабабли оғирлашмоқда.

Ўтган йили мамлакат аҳолиси биринчи марта табиий қисқаришдан азият чекди, чунки ўлим даражаси янги туғилган чақалоқлар сонидан ошиб кетди.

2020 йилда меҳнатга лаёқатли аҳоли ёки 15 ёшдан 64 ёшгача бўлганлар умумий аҳолининг 72,1 фоизини ташкил этиб, 37,4 миллион кишини ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг доимий қисқариши мамлакатнинг ўсиш потенциалига путур етказиш билан таҳдид қилмоқда.

Ўтган йили қариялар сони 8,15 миллион кишини ёки умумий аҳоли сонининг 15,7 фоизини, 2024 йилда 10 миллиондан ортиқни, 2070 йилда са 17,5 миллиондан ортиқни ёки жами аҳолининг 46,4 фоизини ташкил этиши прогноз қилинган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram