Жанубий Африкада тўғон бузилиб, 3 киши ҳалок бўлди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жанубий Африка Республикасининг Фри-Стейт провинциясида шахта сув омборининг сув тўғони бузилиб, уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform Анадолу агентлигига таяниб хабар беради.

SABC маълумотларига кўра, воқеа Ягерсфонтейн яқинидаги ташландиқ олмос конида содир бўлган. Тўрт киши бедарак йўқолган.

Маҳаллий ҳукуматлар Чарлсвил қишлоғи ва унинг атрофида катта зарар кўрганини маълум қилди. Кўп оилалар уйларини ташлаб кетишди.

Фри-Стейт провинциясининг бош вазири Сиси Нтомбеланинг айтишича, тўғон бузилиши оқибатида камида 35 киши, жумладан, ҳомиладор аёл жароҳатланган.

Ҳодиса содир бўлган ҳудудда электр энергияси узилган, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.



Фото: Anatoliy

Сўнгги хабарлар