Жанубий Африкада кучли қор ёғиб, йўллар ёпилди
ASTANA. Kazinform – 21 сентябрь куни Жанубий Африкада кутилмаганда қор ёғди, бир қанча магистралларда транспорт ҳаракати тўхтади. Бу ҳақда France 24 телеканали хабар берди.
Йоханнесбург ва шарқий соҳилдаги Дурбан шаҳрини боғловчи N3 автомагистрали ёпилди. Айрим ҳудудларда икки метргача қор ёғди. Ҳайдовчилар тунни машиналарида ўтказишларига тўғри келди.
Қутқарув ишларига фавқулодда хизматлар билан бирга армия ҳам сафарбар этилган.
КваЗулу-Натал провинцияси ҳукумати оғир аҳволда қолган ҳайдовчиларнинг айримларига кўрпа-тўшак ва озиқ-овқат етказиб берган.
Йўл ҳаракати бошқаруви корпорацияси жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими юк машиналари 20 сентябрдан бери йўл четида тўхтаб қолганини айтди.
It is snowing in South Africa. There is snowfall in Eastern Cape, KwaZulu Natal, Free State and Gauteng. pic.twitter.com/Oi257NXYtA
— Africa Facts Zone (@AfricaFactsZone) September 21, 2024
“Вилоятлар ўртасида қатновчи автобуслар ёқилғи қуйиш шохобчаларида етти соатга яқин тўхтаб қолди” – деди у.
Жанубий Африка метеорология хизмати ҳодисани “экстремал ҳолат” деб баҳолади ва яқин соатларда қор кўпроқ ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
2023 йил ёзида Жанубий Африкада сўнгги 10 йил ичида биринчи марта қор ёғган эди. Ўшанда қор бу йилгидек катта муаммо туғдирмаган.
These are some of the pics and vids of the the snow in South Africa now .
— Maki Marish (@MakiMarish) September 21, 2024
Some drivers have been stuck on the road for more than 12 hours with no food or water .
Wishing those who are stuck safety. pic.twitter.com/WDSSYTzjr6