Жания Бекмухамбетова Мисрда ўтказилган стол тенниси турнирида ғолиб чиқди

ASTANA. Kazinform - Стол тенниси бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Жания Бекмухамбетова Исмоилияда (Миср) WTT Youth Contender турнирида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

Жания Бекмухамбетова
Фото: ҚР МОҚ

Жания Бекмухамбетова 13 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида энг яхши бўлди.

11 ёшли спортчи еттита учрашув ўтказиб, уларнинг ҳар бирида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, у шу йилнинг август ойида Хорватиядаги турнирда ғолиб чиққан эди.

Сўнгги хабарлар