Жанибек Алимханули кейинги жангига тайёргарлик кўришни бошлади

АSTANА.Кazinform – Қозоғистонлик профессионал боксчи Жанибек Алимханули (17-0, 12КО) кейинги жангига тайёргарлик кўришни бошлади.

Жанибек Алимханули
Фото: janibek_alimkhanuly/ instagram

WВО ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони ижтимоий тармоқларда машғулот ўтказаётган видеосини жойлаштирди ва шундай деб ёзди: "Биз бошладик".

Аввал хабар қилинганидек, Жаҳон бокс ташкилоти (WВО) Жанибек Алимханулини тақиқланган мелдоний моддаси учун допинг тестининг ижобий натижаси туфайли шу йилнинг 2 декабригача бир йил муддатга мусобақалардан четлаштирди.

Ташкилот қарорига кўра, қозоғистонлик боксчи чемпионлик унвонини сақлаб қолди. Дисквалификация муддати тугагандан сўнг, Жанибек Алимханули вақтинчалик чемпион билан жанг қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Астана 2027 йили бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.