11:09, 11 Май 2022 | GMT +5
Жанибек Алимханули 21 май куни жанг ўтказади
NUR-SULTAN. Кazinform - Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханули (11-0, 7 КО) ва британиялик боксчи Дэнни Дигнум (14-0-1, 18 КО) ўртасидаги бўлажак жанг мақомини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Жанг 21 май куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
«Жанибек Алимханули ва Дэнни Дигнум ўртасидаги бўлажак жанг WBО версияси бўйича «вақтинчалик» ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвони учун ўтказилади», — дейилади хабарда.
Бундан олдин WBО Алимханулини Деметриус Андраде қўлга киритган WBО йўналиши бўйича тўлиқ ўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун мажбурий рақиб этиб тайинлаган эди, бироқ америкалик боксчи уни ҳимоя қилишни истамади ва иккинчи вазн тоифасига кўтарилиб, Зак Паркер билан «вақтинчалик» WBО чемпионлик унвони учун жанг ўтказди.