Жан Кособуцкий фаолиятидаги энг муҳим жангга тайёрланмоқда

None
Фото: sports.kz
ASTANА. Кazinform - Top Rank бокс учрашуви 26 август куни Талса шаҳрида (Оклахома, АҚШ) бўлиб ўтади. Унда Қозоғистоннинг оғир вазн тоифасидаги вакили Жан Кособуцкий (19-0, 18 КО) нигериялик Эфе Аджагба (17-1, 13 КО) билан куч синашади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Нуфузли BoxRec.com портали бўлажак жангга беш юлдуздан учтасини берди.

Айни пайтда бу Кособуцкий фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, бунгача у «икки юлдузли» жанглар ўтказган.

BoxRecнинг жанг рейтингига бир қанча омиллар таъсир қилади: рақибнинг савияси, бокс учрашувининг ҳолати, шунингдек, хавф остида бўлган унвонларнинг аҳамияти.

26 август куни шоунинг асосий жангида яна бир оғир вазн тоифасидаги жанг бўлиб ўтади: америкалик Жаред Андерсон (15-0, 14 КО) ва украиналик Андрей Руденко (35-6, 21 КО) рингга кўтарилади.

Сўнгги хабарлар