Жамби отиш бўйича совриндор бўлган спортчилар мукофотланади
ASTANA. Kazinform – Бугун жамби отиш бўйича мусобақа якунланди. Қозоғистон спортчилари яхши натижаларга эришди, дейишга тўлиқ асослар бор. Alageum Electric компанияси раҳбарияти томонидан ғолиб бўлган қозоғистонлик спортчилар ва терма жамоа бош мураббийига катта мукофот топширилади.
Жумладан, 1-ўрин соҳибига бир хонали квартира, 2-ўрин соҳибига автомашина, 3-ўрин соҳибларига 5 миллион тенге ажратилади. Жамби отиш бўйича миллий терма жамоа бош мураббийига автомобиль совға қилинади.
“Миллий спортимиз – жамби отиш ривожи учун мукофот бериш, ўғлонларимизни рағбатлантиришга қарор қилдим. Энди терма жамоамиз спортчилари Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иккита олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди. Мамлакат ишончини оқламоқда ва ажойиб натижалар кўрсатмоқда”, – деди Alageum Electric компанияси Директорлар кенгаши раиси, Жамби отиш федерацияси президенти Еркебулан Илясов.
Шундай қилиб, битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритган Батир Бексаутга бир хонали квартира берилади. Битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган Ералхан Айкўзга автомобиль совға қилинади. Кумуш ва бронза медали соҳиби Айтбек Сарибайга 5 миллион тенге мукофот пули берилади.
Таъкидлаш жоизки, жамби отиш бўйича спортчилар венгер, осиё, турк ва жамби услублари бўйича беллашдилар.