Жаҳон банки Фаластинга етказилган зарарни 14-20 миллиард доллар деб баҳолади
Reuters агентлигига берган интервьюсида Банга Жаҳон банки БМТ ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказган ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда Фаластиндаги мулкий зарар “14-20 миллиард долларга яқин” эканини таъкидлади.
“Урушнинг иқтисодий харажати кўп жиҳатдан унинг қанчалик кенг тарқалганига боғлиқ. Агар у тарқалмаса, глобал иқтисодий тизимга озгина зарар етказиши мумкин, чунки Ғазо сектори ва Фаластин глобал иқтисодиётга нисбатан кам ҳисса қўшади", - деди у.
Фаластин давлати бош вазири Муҳаммад Мустафо 12 сентябрда The Washington Post газетасида чоп этилган мақоласида Ғазо секторидаги вайронагарчилик ва қурбонлар кўлами мисли кўрилмаган даражага етганини таъкидлади.
Унинг фикрича, тикланиш халқаро миқёсда катта куч талаб қилади.
Европа Кенгаши аввалроқ Брюссель Исроил мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги БМТ муваққат кучларига (UNIFIL) уюштирган ҳужумларидан алоҳида хавотир билдирганини хабар қилган эди.
Бундан олдин Ливан шимолидаги қишлоққа уюштирилган ҳужумда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини ёзган эдик.