Жаҳон соғлиқни сақлаш рейтингида Қозоғистон нечанчи ўринда
Саломатлик индексида мамлакатдаги соғлиқни сақлаш тизими, тиббиёт ходимлари, асбоб-ускуналар, ходимлар, шифокорлар, харажатлар ва ҳоказоларнинг умумий сифати баҳоланади. У Numbeo веб-сайтидан фойдаланувчилар орасида сўровномалар ўтказиш орқали тузилган. Жорий индексни яратиш учун (у янгиланиб боради) охирги 36 ойдаги маълумотлардан фойдаланилади. Ярим йиллик индекс йилига икки марта тузилади.
Жорий йилнинг биринчи ярмида рейтингда Тайван (ХХР) 86,04 индекс билан етакчилик қилмоқда. Энг яхши саломатлик индексига эга бўлган уч мамлакат қаторига Жанубий Корея ва Япония киради: уларнинг кўрсатгичи мос равишда 83,04 ва 80,52. Айни пайтда Мальта энг ёмон саломатлик индексига эга: 38,24. Ундан юқори ўринларда Венесуэла (39,15) ва Бангладеш (41,74) жойлашган.
ЕОИИ мамлакатлари нуқтаи назаридан вазият қуйидагича: Россия 59,86 индекс билан 59-ўринни, Арманистон – 55,74 индекс билан 72-ўринни, Беларусь эса пастдан бешинчи ўринни – 46,14 индекс билан 92-ўринни эгаллаган.
Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида ушбу рейтингга киритилган ягона давлат бўлиб турибди.
2022 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон Республикасида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларга йўналтирилган инвестициялар ҳажми рекорд даражадаги 73,7 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пул кўринишида 15,2 фоизга кўпдир. Аввалроқ, худди шу даврда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларга йўлтирилган инвеститсиялар ҳажми 2020 йилда 64,2 миллиард тенгени, 2021 йилда эса 64 миллиард тенгени ташкил қилган эди.