Жаҳон чемпионатида қозоғистонлик самбочилар учта бронза медали соҳиби бўлишди

ASTANA. Kazinform – Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 2-чи кунида қозоғистонлик полвонлар учта бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон терма жамоа вакили Дилдаш Қуришбаева (72 кг) чорак финалда руминиялик Ольга Малейкага имкониятни бой берди. Бронза медали учун кечган жангда эса ўзбекистонлик Моҳигул Комилжановани яққол мағлуб этди.

Яна иккита бронза медали Арнур Қуатай (71 кг) ва Мирас Уалиевга (58 кг) насиб этди.

Ҳозир Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 2 та кумуш ва 5 та бронза бор.

Бугун жаҳон чемпионатининг сўнгги куни бўлиб, самбочилар қолган 7 та вазнда чемпион ва медал эгаларини аниқлайди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатига 52 давлатдан полвончилар келди.

Энди, 13 ноябр куни полвонлар яна 7 та вазнда баҳс олиб боришади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар