Жаҳон банки бутун дунёда стагфляция хавфи ҳақида огоҳлантирди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жаҳон банкининг июн ойи учун жаҳон иқтисодий прогнози бўйича ҳисоботида қайд этилишича, жаҳон иқтисодиётидаги секинлашув ва инфляциянинг ўсиши стагфляция хавфини ошириб, бунинг оқибатлари ҳам ўрта, ҳам паст даромадли мамлакатларга таъсир кўрсатади, деб деб хабар беради Кazinform мухбири World Bankга таяниб.

Глобал иқтисодий ўсиш 2021 йилдаги 5,7 фоиздан 2022 йилда 2,9 фоизгача пасайиши кутилмоқда, бу январ ойида кутилган 4,1 фоиздан анча паст. Салбий тенденция 2023-2024 йилларда давом этади.

Ривожланган мамлакатларда ўсиш 2021 йилдаги 5,1 фоиздан 2022 йилда 2,6 фоизгача, яъни январ ойидаги прогноздан 1.2 фоизга камайиши кутилмоқда. 2023 йилда бу кўрсаткич 2,2 фоизгача камаяди, бу кўп жиҳатдан фискал ва пул-кредит сиёсатини қўллаб-қувватлаш заифлашганини кўрсатади.

Худди шу ҳисоб-китобларга кўра, ривожланаётган мамлакатларда ҳам ўсиш пасаяди, 2021 йилдаги 6,6 фоиздан 2022 йилда 3,4 фоизгача, 2011-2019 йиллардаги ўртача 4,8 фоиздан анча паст бўлади.

Ҳисобот глобал иқтисодиёт учун энг ёмон оқибатларнинг олдини олиш учун кучли глобал ва миллий сиёсат чоралари зарурлигини таъкидлайди. Нефть ва озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши зарбасини юмшатиш, қарзлардан халос бўлишни тезлаштириш ва кам даромадли мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун глобал саъй-ҳаракатлар керак бўлади.

Муаллиф: Руслан Қожибаев


Сўнгги хабарлар