15:12, 14 Апрель 2022 | GMT +5
Жаҳон аниматорлари Тошкент форумига ташриф буюришади
TASHKENT. Kazinform – 2022 йилнинг 18-22 апрел кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро Тошкент анимация форуми (TIAF) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Анимацион форум Швейцария ва Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Гёте институти, Базелевс кинокомпанияси, Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш миллий маркази, Ўзбекистон Миллий кино жамғармаси ва «DRF Community independent filmmakers of Uzbekistan» ҳамкорлигида ташкил этилади.
Форумда Германия, Грузия, Исроил, Озарбайжон, Тожикистон, Россия, Украина, Чехия каби давлатлардан ташриф буюрган анимация бўйича мутахассислар, ўзбекистонлик аниматорлар иштирок этади.