16:52, 14 Июнь 2023 | GMT +5
Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳридаги 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлди
TASHKENT. Kazinform –180 кв.м майдони ёниб зарарланган бинонинг 400 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган, дея хабар беради Kazinform Янги Ўзбекистон нашрига таяниб.
14 июнь куни соат 05:00 да Жиззах шаҳар «Халқобод» МФЙ Р.Исаев кўчасида жойлашган 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлди.
Вилоят ФВБ Матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:08 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:15 да ўраб олинган ва соат 06:00 да ўчирилган.
Ёнғинни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Ёнғин натижасида бинонинг 180 кв.м майдони ёниб зарарланган. Бинонинг 400 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.